«бош прокуратура ҳузуридаги департамент» тегли мақолалар


Йил бошидан буён 4,4 млрд сўмлик қалбаки ва сифатсиз дори воситалари мусодара қилинди
4 август 2022, 16:04

Йил бошидан буён 4,4 млрд сўмлик қалбаки ва сифатсиз дори воситалари мусодара қилинди

7 ой давомида дори воситаларини дорихоналардан ташқарида сотиш, шунингдек, қалбаки ва сифатсиз дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан боғлиқ 82 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Яна 52 та қонунбузарлик инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари тайёрлаш ва сотиш билан боғлиқ.

Қарши давлат университетига $10 минг эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди
14 июн 2022, 13:40

Қарши давлат университетига $10 минг эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Икки нафар абитуриентни Қарши давлат университетига 10 минг доллар эвазига киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушбу пулларни олганида қўлга тушди. Сурхондарёда эса Педагогика коллежи директори ўринбосари 5 млн сўм эвазига ўқишга қабул қилишини айтиб, 100 доллар олганида ушланди.

Учта вилоятда фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
29 май 2022, 18:36

Учта вилоятда фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди

Андижон ва Тошкент вилоятида фуқароларни қўшни давлатлардаги ОТМларга, Жиззах вилоятида эса фуқарони маҳаллий техникумга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди.

Наманганда банк ходимлари ва тадбиркорлар имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилишди
29 апрель 2022, 17:23

Наманганда банк ходимлари ва тадбиркорлар имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилишди

Чортоқ туманида банк масъул ходимлари тадбиркор билан ўзаро тил бириктириб, қуёнчилик ва чорвачилик учун ажратилган 1,3 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Мингбулоқ туманида эса тадбиркор банкнинг собиқ мансабдор шахслари билан биргаликда фуқароларга тикувчилик учун ажратилган 143,2 млн сўм имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилган.

Самарқанд туманида фермер ҳокимнинг сохта қарори билан 19 минг долларга ер сотгани аниқланди
22 апрель 2022, 11:18

Самарқанд туманида фермер ҳокимнинг сохта қарори билан 19 минг долларга ер сотгани аниқланди

Самарқанд туманида фермер икки фуқарога туман ҳокимининг 2020 йилдаги сохта қарори билан 19,7 минг долларга ер майдонини сотгани аниқланди. Терговга қадар текширув давомида гумонланувчи 500 доллар ва 4,5 млн сўмни ихтиёрий равишда қайтарган.

Қирғизистондаги ОТМларга киритиб, сўнг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
21 апрель 2022, 11:40

Қирғизистондаги ОТМларга киритиб, сўнг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Фарғона ва Наманган вилоятларида фуқароларни Қирғизистондаги ОТМларга ўқишга киритиб, сўнг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилганликда гумонланган шахслар ушланди. Ушланганлар фуқаролардан жами 5680 доллар ва 26 млн сўм олган.

Тошкент ва Жиззахда ноқонуний равишда ўқишга киритиб қўйишга уринган шахслар ушланди
6 декабр 2021, 18:31

Тошкент ва Жиззахда ноқонуний равишда ўқишга киритиб қўйишга уринган шахслар ушланди

Тошкент давлат теника университетига ўқишга киритиб қўйишга, ўқишни Қибрайдаги Халқаро молия ва технологиялар хусусий институтига кўчиришга ваъда қилган шахслар қўлга тушди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши очилди.

Тошкентнинг икки туманида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси аниқланди
23 ноябр 2021, 11:00

Тошкентнинг икки туманида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси аниқланди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларидаги дорихоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи «Регапен» ва «Зардекс» дориларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди.

Тошкентда 1 гектар ер майдонини $200 мингга олиб бермоқчи бўлганлар ушланди
27 сентябрь 2021, 11:02

Тошкентда 1 гектар ер майдонини $200 мингга олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Юнусобод туманида Тошкент вилояти, Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ер майдонини 200 минг АҚШ доллари эвазига олиб бермоқчи бўлганлар ушланди. Фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентнинг икки туманида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси аниқланди
22 сентябрь 2021, 12:29

Тошкентнинг икки туманида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси аниқланди

Пойтахтнинг Чилонзор ва Яккасарой туманларидаги дорихоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи «Регапен», «Тропикамид», «Зардекс» дориларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг